UZEX ҳафталик дайжести (4 – 10 май) | Новости

12 Май 2020

Ўтган ҳафта давомида, яъни 4 – 10 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 066,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 15% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 92% - биржа савдолари, 4% - кўргазма-ярмарка савдолари, 4% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 350,8 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг 9,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 781 та авторақамлар сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 97% га ўсиб, 3,2 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 21,0% биринчи тоифадаги авторақамларга, 46,7% иккинчи ва 32,3% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 976,3 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, ўсиш – 17% ташкил этди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 1 976,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 821,0 тоннаси, яъни 41,5% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 51 та савдо иштирокчисини иштирок этишди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 387,9 минг сўмдан 9 210,0 минг сўмгача, яъни 2% га пасайди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 2% га ўсиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 9 869,1 минг сўмни ташкил этди.

Шакар

Таклиф даражаси юқори бўлганлиги сабабли биржанинг шакар бозорида барқарорлик сақланмоқда. Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 16 000,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 7 173,0 тоннаси, яъни 45% сотилди.

Биржа савдоларида ҳар куни ўртача 20 та харидорлар иштирок этишди ва бу аввалги ҳафтага нисбатан 26% га камдир. Ўтказилган биржа савдолари натижасида шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи кичик пасайиш билан шакарнинг бир тоннаси учун 5 246,8 минг сўмни ташкил қилди.

Бензин

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 79 609,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 15 633,0 тоннаси, яъни 20% сотилди.

Биржа савдоларида “Ўзбекнефтегаз” АЖ нефть базалари, автомобиль ёқилғи қуйиш шахобчалари ва бензинни ўз эҳтиёжлари учун харид қиладиган бошқа юридик шахслар иштирок этишди.

АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг бошланғич нархи 1 май ҳолати билан солиштирганда сотувчи корхоналар томонидан 3 810,3 минг сўмдан 4 093,8 минг сўмгача, яъни 7,4% га кўтарилди. Шу боис АИ-80 бензиннинг ўртача кунлик нархлари ҳам мос тарзда 3 812,5 минг сўмдан 4 095,5 минг сўмгача, яъни 7,4% га ўсди.

АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси бензиннинг бир тоннаси учун 4 023,4 минг сўмни, АИ-91 бензинни нархи – 5 827,5 минг сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 6398