Биржанинг озиқ-овқат сегментида нархлар пасайди
Ўтган ҳафта давомида, яъни 30 март – 3 апрель кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ очиқ биржа савдолари орқали жами 784,4 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, бу аввалги савдо ҳафтасига нисбатан 3,3% га камдир.
Батафсил2020 ЙИЛ 30 МАРТ - 5 АПРЕЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ
2020 йилнинг 30 март – 5 апрель кунлари “ЎзРТХБ” АЖ да 868,9 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 300,6 млрд сўмни ташкил этди.
Биржада илк бор форвард савдолари механизми жорий этилди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тарихида илк бор маҳсулотларни бир ойдан ортиқ муддатда кечиктирган ҳолда етказиб бериш имкониятини берувчи форвард савдолари ўтказила бошлади.
Юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларнинг нархлари барқарор сақланмоқда
Ўтган ҳафта давомида, яъни 23-27 март кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ очиқ биржа савдолари орқали жами 811,6 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, бу аввалги савдо ҳафтасига нисбатан 12,6% га камдир.
UZEX биржаси уйдан чиқмасдан савдо қилиш тизимини ишга туширди
COVID-19 коронавирус инфекциясининг пандемияси даврида масофадан ишлаш, шу жумладан уйда ўтириб савдо қилиш, яъни электрон тижоратнинг турли моделларидан фойдаланиш янада долзарб ва ўринли бўлмоқда.
Ўтган ҳафтада биржада уннинг нархи 2,1% га пасайди
Ўтган ҳафта давомида, яъни 16-20 март кунлари "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" АЖ очиқ биржа савдолари орқали жами 928,9 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, бу аввалги савдо ҳафтасига нисбатан 9% га камдир.
2020 ЙИЛ 16 - 22 МАРТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ
2020 йилнинг 16-22 мартларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1 129,0 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 438,9 млрд сўмни ташкил этди.
Ҳукумат қарори: Республикада электрон тижорат янада ривожлантирилади
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги “Товар хомашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 170-сон қарорида баён этилган.
Биржада уннинг нархи пасайди
18 март куни "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" АЖ очиқ биржа савдолари орқали жами 210,1 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, бу аввалги савдо кунига нисбатан 28,6% га кўпдир.