Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси хорижий биржаларнинг товар бозорларидаги тажрибасини ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.
Хусусан, 28 май куни Санкт-Петербург Халқаро товар-хом ашё биржаси (СПбХТХБ) мутахассислари биржа савдоларига бағишланган видеоанжуман ўтказдилар. Тадбирда СПбХТХБ вакиллари ва ЎзРТХБ марказий аппарати, ҳудудий филиаллари ва брокерлик корпусининг раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этдилар. Шу жумладан видеоанжуман ЎзРТХБ нинг 10 дан ортиқ филиалларини қамраб олди.
Видеоанжуманни СПбХТХБ катта бошқарувчи директори Алексей Герасюк очиб берди. Товар бозорларини ривожлантириш департаменти бошлиғининг ўринбосари Георгий Юханов “СПбХТХБ товар секцияларида шартномаларни тузиш тартиби ва шартлари” мавзусида тақдимот ўтказди. Шунингдек, вебинар доирасида Мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғининг ўринбосари Олег Николаев ҳам маъруза қилди.
Таъкидланишича, айни пайтда СПбХТХБ да 2300 дан зиёд иштирокчи-ташкилотлар рўйхатдан ўтган. СПбХТХБ ўз ичига 2000 дан зиёд товар ва муддатли бозорларининг воситаларини қамраб олади. Спот-бозорда асосий нефть маҳсулотлари барча турлари бўйича биржа савдолари ўтказилади. Улар бўйича кенг қўламли етказиб бериш базислари ва барча иштирокчилар учун ягона иш стандартлари мавжуд. 2019 йил якунларига кўра СПбХТХБ барча секцияларида амалга оширилган савдонинг умумий ҳажми пул шаклида қарийб 944,377 млрд рублни ташкил этган.
Тадбирда, шунингдек, Россия Федерациясининг биржа савдосини ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсати, “СПбХТХБ” АЖ да биржа савдоларини ўтказиш қоидалари ва технологиялари, биржа воситалари ва секциялари батафсил ёритилди.
“СПбХТХБ” АЖ электрон савдо тизимида операцияларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилди. Савдо иштирокчисининг ишлаш кетма-кетлиги, аризаларни қабул қилиш ва битимлар тузиш тартиби батафсил тушунтирилди, ҳамда ҳужжат алмашинув ва битим ёпилишининг хусусиятлари кўрсатиб ўтилди.
Видеоанжуман фаол мунозаралар шаклда ўтказилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олидилар. Шунингдек, улар мавзуга доир маълумотларни фойдали ва амалий аҳамият касб этганлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтдилар.
Маълумот учун:
“ЎзРТХБ” АЖ (UZEX) – 1994 йилдан буён биржа бозорининг товар сегменти ва электрон тижорат соҳасида фаолият юритаётган МДҲ мамлакатлари орасида энг йирик товар биржаларидан бири ҳисобланади.
UZEX - бу: 13 та филиал, 306 савдо майдончалари (ЎзРнинг вилоятлари ва туманларининг 99% қамраб олинган), 1 088 та брокерлик идоралари, 3287 та трейдерлар, 1500 та маҳсулот сотувчилари, 35 000 та фаол мижозлар (мижозлар базаси 200 минг.).
Биржа савдоларида қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, нефть маҳсулотлари, суюлтирилган газ, қора ва рангли металлар, қимматбаҳо металлар, пахта толаси ва линтлар, минерал ўғитлар, кимёвий маҳсулотлар, чорва учун озуқалар ва бошқа товарлар сотилади.
2019 йилда биржа платформасининг товар айланмаси 4,26 млрд АҚШ долларни ташкил этди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 7322