UZEX ҳафталик дайжести (25 – 31 май)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 25 – 31 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 961,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 20% га камдир. Бунда сотувларнинг 90% - биржа савдолари, 4% - кўргазма-ярмарка савдолари, 5% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Batafsil“СПбХТХБ” АЖ биржа савдолари тажрибаси ўрганилди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси хорижий биржаларнинг товар бозорларидаги тажрибасини ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.
“YARMARKA UZEX” янги мобиль иловаси ишга туширилди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси онлайн-савдо иштирокчилари учун қўшимча қулайликларни яратиш мақсадида «YARMARKA UZEX» мобиль иловасини ишга туширди. Янги илова биржанинг В2В электрон тижорат савдо тизими, яъни “Кўргазма-ярмарка савдоси” (КЯС) га киритилган барча янгилик ва ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Беларусь универсал товар биржаси онлайн тарзда биржа савдолари платформасини тақдимотини ўтказди
27 май куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ) ва Беларусь универсал товар биржаси (БУТБ) “Биржа савдолари” мавзусида видеоанжуман ўтказдилар.
“ЎзРТХБ” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
2020 йил 22 май куни биржанинг марказий биносида “ЎзРТХБ” АЖ акционерларининг 2019 йил натижалари бўйича умумий йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.
UZEX ҳафталик дайжести (18 – 24 май)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 18 – 24 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 209,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 15,6% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 89% - биржа савдолари, 7% - кўргазма-ярмарка савдолари, 4% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
UZEX биржаси мутахассислари учун навбатдаги вебинар ўтказилди
18 май куни «ТЭК-Торг» электрон савдо майдончаси (Россия Федерацияси) нинг мутахассислари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ходимлари учун навбатдаги вебинарни ўтказишди.
ЎзРТХБ халқаро ISO 9001:2015 сертификати талабларига мувофиқлигини тасдиқлади
UZEX биржаси иш сифатини ошириш йўлида яна бир қадам ташлади. “ЎзРТХБ” АЖнинг сифат менежмент тизимини қайта сертификатлашни муваффақиятли якунлаб, биржа савдолари, электрон давлат харидлари ва электрон тижоратни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мос, деб топилди.
UZEX ҳафталик дайжести (11 – 17 май)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 11 – 17 май кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 046,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 1,8% га камдир. Бунда сотувларнинг 89% - биржа савдолари, 5% - кўргазма-ярмарка савдолари, 6% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.