Тошкент молия институтида давра суҳбати ўтказилди | Новости

17 Фев 2020
2020 йил 12 февралда Тошкент молия институтида “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Тошкент филиали Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Маркази билан биргаликда давра суҳбатини ўтказди.
 
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшлар, талабалар ва тадбиркорларни биржа фаолияти билан таништириш ва ушбу йўналишида яқинда қабул қилинган ҳукумат қарорларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришдан иборат бўлди.
 
Тадбирда “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Тошкент филиали Директори Фарход Махамедов биржанинг асосий вазифалари ва унинг миллий иқтисодиётимиз ривожланишида тутган ўрни, биржа савдолари ва онлайн аукционларни ўтказиш тартиби тўғрисида сўзлаб берди. 
 
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ-4484-сон ва 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли Қарорларини ижроси доирасида тадбиркорлик субъектларини биржа савдоларига ва электрон давлат харидлари жараёнига кенг жалб қилиш ишлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
 
Биржа ва халқ ўртасида ўрнатилган бевосита мулоқотни янада такомиллаштириш учун семинар машғулотга йиғилган кичик бизнес ваккиларига UZEX фаолитидаги амалда фойдаланилаётган савдо тизимлари, шу жумладан биржа савдолари, кўргазма-ярмарка ва avtoraqam савдо платформалари кенг ёритиб ўтилди.
 
Муҳокамалар давомида семинар иштирокчилари брокерлик идорасини очиш, электрон давлат харидларида етказиб берувчи сифатида иштирок этиш ва бошқа масалалар бўйича берган саволларига жавоб олдилар.
 
Тадбир якунида келгусида бу каби амалиётларни давом эттириш юзасидан ҳам келишиб олинди.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 5947