2020 ЙИЛ 2 - 8 МАРТ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

10 Мар 2020

2020 йилнинг 2 – 8 мартларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1 069,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 396,0 млрд сўмни ташкил этди. Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 974,5 млрд сўмдан 941,3 млрд сўмгача камайди. 

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 65,9 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 16,7 млрд сўмни ташкил этди. Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 58,9 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 693 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,1 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 18,8% биринчи тоифадаги авторақамларга 49,6% иккинчи ва 31,6% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 6393