“Milliydo’kon” янги савдо тизимида 700 дан зиёд товарлар харид қилинди | Новости

05 Мар 2020

Жорий йилнинг бошидан буён давлат харидларини ҳудудлар кесимида ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокида амалга ошириш имконини берувчи Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг “Milliydo’kon” янги савдо тизимида 23,0 млрд сўмлик 700 дан зиёд товар ва хизматлар харид қилинди.

Хусусун, полиграфия хизматлари, мебель ва оргтехника, компьютер техникасини таъмирлаш, кийим ва пойабзал маҳсулотлари энг кўп харид қилинган товар ва хизматлар қаторидан ўрин олди.

Ўтказилган электрон савдоларда 1 000 га яқин ҳудудий етказиб берувчилар иштирок этишди. Амалга оширилган электрон савдолар натижасида пул маблағларининг тежалиши қарийб 1,2 млрд сўмни ташкил этди. Шу жумладан, бюджет буюртмачилари 700,0 млн сўм ва корпоратив буюртмачилари 500,0 млн сўм пул маблағларини иқтисод қилишди.

Ҳудудлар кесимида амалга оширилган харидларнинг тақсимотида етакчилик Фарғона вилояти (21%) ва Тошкент шаҳрига (14%) тўғри келмоқда. Қорақолпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларнинг улушлари 1-8 фоизлик диапазонда сақланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 февралдаги 02/1-4035-сон кўрсатмаси билан ушбу савдо тизимларда ишлаб чиқарувчиларнинг худудларда жойлашган расмий диллерларининг қатнашишига рухсат берилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида давлат харидларини ҳудудлар кесимида ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокида амалга ошириш имконини берувчи milliydokon.uzex.uz ва emilliydokon.uzex.uz янги савдо тизими ишга туширилди.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 17750