Хабарлар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг товар бозорларини янада ривожлантириш тўғрисидаги фармони имзоланди

Савдо механизмларини янада такомиллаштириш, товарлар бозорида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва харажатларини камайтириш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Батафсил

Ўтган ҳафтада давлат харидлари тизимида қарийб 72 миллиард сўмга тенг битимлар тузилди

Жорий йилнинг 22 октябрдан 26 октябргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 624,5 млрд сўмлик битимлар тузилди.

Батафсил

Биржанинг цемент бозорида янги сотувчи фаолликка қўшилди

Жорий йилнинг октябрь ойи бошида биржа бозорида янги иштирокчи номи пайдо бўлди – Шеробод цемент заводи. Мазкур завод Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган.

Батафсил

Ўтган ҳафта онлайн аукцион орқали мингга яқин автомобиль рақамлари сотилди

Жорий йилнинг 15 октябрдан 19 октябргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 669,0 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги натижадан 4,7 %га ортиқ эканлигини кўрсатди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ раҳбарияти ва жамоаси пахта теримида иштирок этди

20 октябрь куни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг 60дан зиёд ходимлари юртимиз оқ олтин хирмонини йиғиб олишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Батафсил

Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши аъзолари “ЎзРТХБ” АЖ га ташриф уюштиришди

2018 йил 19 октябрь куни Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича биринчи форуми доирасида Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши аъзолари “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси”га ташриф буюрдилар.

Батафсил

Биржа савдолари ва электрон тижоратнинг замонавий шакли ва ривожланиш истиқболлари

2018 йил 17 октябрда Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти томонидан оммавий ахборот воситалари учун “ЎзРТХБ да биржа савдолари ва электрон тижоратнинг замонавий шакли ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Батафсил

Ўтган ҳафтада экспортнинг ярмидан ортиғини пахта толаси ташкил қилди

Жорий йилнинг 8 октябрдан 12 октябргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 638,6 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги натижадан 27,5 %га ортиқ эканлигини кўрсатди.

Батафсил

Ҳафта давомида биржа орқали 7 млн АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги товарлар экспорт қилинди

Жорий йилнинг 2 октябрдан 5 октябргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 500,6 млрд сўмлик битимлар тузилди.

Батафсил