“ЎзРТХБ” АЖ раҳбарияти ва жамоаси пахта теримида иштирок этди | Новости

22 Окт 2018

Айни пайтда республикамиз бўйлаб пахта териш мавсуми авжида. Пахтакорларга кўмак бериш ҳамда фермерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари пахта даласига ташриф буюриб, пахта теримида кўнгилли равишда иштирок этмоқдалар.

20 октябрь куни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг 60дан зиёд ходимлари юртимиз оқ олтин хирмонини йиғиб олишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

“ЎзРТХБ” АЖ жамоаси Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги пахта теримида хашарчилар билан кўришиб, улар билан биргаликда енг  шимариб, пахта теришди. Бу эса пахтакорларга янада кўтаринки кайфият баҳш этиб, уларнинг ғайратига ғайрат қўшди.

Биржа жамоаси самимий ва дўстона муҳитда тоза ҳаво ва қуёшнинг заррин нурлари остида пахта теришди. Йиғим-теримда нисбатан яхши натижалар кўрсатган ходимлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Пахта теримида ЎзРТХБ ходимларининг фаол иштироки ва ёрқин маданий дастур табиат қўйнида самарали корпоратив тимбилдинг ўтказилишининг яққол намунаси ҳам бўлди.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 10729