Хабарлар

ЎзРТХБ биржа савдолари ва электрон тижорат бўйича матбуот-анжуманини ўтказди

2017 йилнинг 23 ноябрида Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятининг (“ЎзРТХБ” АЖ) оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “ЎзРТХБ да биржа савдолари ҳамда электрон тижоратнинг замонавий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирдан кўзланган мақсад кенг жамоатчиликни ЎзРТХБ электрон савдоларининг сўнгги натижалари, ҳамда биржанинг яқин келажакдаги истиқболли ривожланиш режалари билан таништиришдан иборат бўлди.

Батафсил

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг ривожланиш масалалари муҳокама этилди

2017 йил 17 ноябрь куни Миллий Матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, уюшманинг ҳудудий бўлимлари раислари, “ЎзРТХБ” АЖ раҳбари ва бошқа вакиллари иштирок этди.

Батафсил

Суюлтирилган газ бозори нарх пасайишни намоён этмоқда

2017 йилнинг ноябрь бошларида суюлтирилган газнинг биржа нархи бир тоннаси учун 1,7 млн сўмни ташкил этди.Умуман олганда, жорий йил бошларидан буён газ учун шаклланган нархлар ўртача 35% га камайди. Шу билан бирга, охирги 5 ой мобайнида биржа котировкалари ўтган йилги кўрсаткичларга нисбатан кескин даражада камайганлигини намоён этди.

Батафсил

Чорва учун емларни сотиш ҳажми 40% га ошди

2017 йилнинг бошидан буён “ЎзРТХБ” АЖ нинг биржа савдоларида 1,0 млн тонна чорва учун ем сотилиб, бу 2016 йилнинг мос даври билан солиштирганда 40% га кўпдир. Шу билан бирга энг юқори сотиш ҳажми – 138 минг тонна март ойида қайд этилди.

Батафсил

Биржада 36 минг тоннадан зиёд полипропилен сотилди

2017 йилнинг бошидан буён ЎзРТХБ биржа савдоларида 36,6 минг тонна полипропилен сотилди. Шу жумладан улардан 35,1 минг тоннаси ички бозорга, 1,5 минг тоннаси экспортга йўналтирилди.

Батафсил

«ЎзРТХБ» АЖ фаолиятининг 2017 йил 9 ойлик якунлари

2017 йилнинг 9 ойилигида “ЎзРТХБ” АЖ да 10,2 трлн сўмлик битимлар тузилиб, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 16,7% га кўпдир. Хусусан, биржа савдо битимларининг ҳажми 16,9% га ошиб, 8,0 трлн сўмга етди.

Батафсил

Цементнинг янги сотувчи корхонаси биржа бозорига кирди

«Қорақолпоқ цемент» МЧЖ ХК ўз маҳсулотини «ЎзРТХБ» АЖ нинг биржа савдоларига қўйишни бошлади. Мазкур қурилиш маҳсулотини янги ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистон Республикасининг Қораўзак туманида жойлашган. Заводнинг ишлаб чиқариш лойиҳа қуввати йилига 1,2 млн тоннани ташкил этади. Лойиҳанинг умумий қиймати 40 млн. АҚШ долларга тенг.

Батафсил

Пахта момиғининг биржа котировкалари пасайди

Жорий йилнинг 9 ойида ЎзРТХБ нинг электрон биржа савдоларида пахта момиғини сотиш ҳажми жами 22,5 минг тоннани ташкил этди. Шу билан бирга кўриб чиқилаётган давр мобайнида “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг ҳудудий филиаллари биринчи нав Б типдаги пахта момиғини биржа савдоларига қўйиш ҳажмини 4% га оширишди ва унинг бозордаги улуши 68% ни ташкил этди. Агар ўтган йили биржа товарини савдога қўйиш ҳажми 1,6 минг тоннани ташкил этган булса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 1,7 минг тоннани ташкил этди.

Батафсил

Биржада биринчи «олтин» авторақамлар сотилди

Жорий йилнинг 27-28 сентябрида “ЎзРТХБ” АЖ да автотранспорт воситалари учун биринчи тоифали рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини сотиш бўйича савдолар ўтказилди. Савдолар мобайнида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар учун 36 та “олтин” авторақамлар ва юридик шахслар учун 6 та лот сотилди.

Батафсил