Пахта момиғининг биржа котировкалари пасайди | Новости

05 Окт 2017
Жорий йилнинг 9 ойида ЎзРТХБ нинг электрон биржа савдоларида пахта момиғини сотиш ҳажми жами 22,5 минг тоннани ташкил этди. Шу билан бирга кўриб чиқилаётган давр мобайнида “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг ҳудудий филиаллари биринчи нав Б типдаги пахта момиғини биржа савдоларига қўйиш ҳажмини 4% га оширишди ва унинг бозордаги улуши 68% ни ташкил этди. Агар ўтган йили биржа товарини савдога қўйиш ҳажми 1,6 минг тоннани ташкил этган булса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 1,7 минг тоннани ташкил этди.
 
Биринчи нав Б типдаги пахта момиғи ўтган давр мобайнида турли йўналишдаги динамикани намоён этди. Хусусан январь апрель ойларида мазкур навдаги линтнинг котировкалари 3,1% га ўсиб, максимал даражага чиқди, яъни маҳсулотни бир тоннаси учун 4,0 млн сўмни ташкил этди. Кейинги ойларда эса бозорда пасайиш тенденцияси кузатилмоқда. Натижада сентябрь ойи учун биржа нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 2,6 млн сўмни ташкил этди. Бу эса январдаги кўрсаткичга нисбатан 32,7% га камдир.
 
Шунингдек пахта момиғи сотувчилар кесимида тузилган таркибда айрим ўзгаришлар қайд этилди.  Шу жумладан «Сурхондарёпахтасаноат» МЧЖ биржа орқали сотилган линт ҳажмини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 маротабага оширди, яъни 2,3 минг тонна линтни сотди. Сотувчи корхонанинг мазкур филиалининг улуши эса 2,4% дан 10,1% гача ошди. «Тошкентпахтасаноат» МЧЖ нинг улуши ҳам 7,6% га ёки 11,2% гача кўтарди. Шунга ўхшаш ҳолатлар “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг Жиззах ва Навоий ҳудудий филиаллари бўйича ҳам кузатилмоқда.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 18845