Чорва учун емларни сотиш ҳажми 40% га ошди | Новости

03 Ноя 2017

2017 йилнинг бошидан буён “ЎзРТХБ” АЖ нинг биржа савдоларида 1,0 млн тонна чорва учун ем сотилиб, бу 2016 йилнинг мос даври билан солиштирганда 40% га кўпдир. Шу билан бирга энг юқори сотиш ҳажми март ойида қайд этилди – 138 минг тонна .

Ўтган даврда ем бозорининг катта қисмини, аънанавий тарзда, иккита позиция, яъни пахта шрот ва шелухаси эгаллаб, уларнинг умумий улушлари 61% га тенг бўлди. Ем учун дон маҳсулотларининг сотиш ҳажми ўсганлиги сабабли, унинг улуши ўтган йилги 15% дан жорий 35% гача кўтарилди.

2017 йилнинг январь-ноябрь ойларида биржанинг дон бозори ўзгарувчанликни намоён этди. Август ойида унинг котировкалари 843 минг тоннани ташкил этиб, бу жорий йил учун максимал даража ҳисобланади. Шунингдек кейинги уч ой мобайнида доннинг нархлари 11% га пасайди ва бир тоннаси учун 755 минг сўмни ташкил этди. Омихта емнинг нархлари ноябрь бошларида бир тоннаси учун 607 минг сўмни ташкил этди.

Сотиб олиш тузилмасида етакчиликни Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоятларининг харидорлари эгаллаб, уларнинг умумий ҳиссаси 35% га етди. Андижон ва Навоий вилоятларининг сотиб олувчилари тенг равишда 8% дан ташкил этди.

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 10818