Суюлтирилган газ бозори нарх пасайишни намоён этмоқда | Новости

10 Ноя 2017
2017 йилнинг ноябрь бошларида суюлтирилган газнинг биржа нархи бир тоннаси учун 1,7 млн сўмни ташкил этди. Умуман олганда, жорий йил бошларидан буён газ учун шаклланган нархлар ўртача 35% га камайди.
 
Шу билан бирга, охирги 5 ой мобайнида биржа котировкалари ўтган йилги кўрсаткичларга нисбатан кескин даражада камайганлигини намоён этди. Агар ўтган йилнинг кўрилаётган давридаги суюлтирилган газнинг ўртача нархи 2,3 млн сўмдан 3,6 млн сўмгача ошган бўлса, бу йилда ушбу кўрсаткич 2 млн сўмдан 1,7 млн сўмгача пасайди.
 
Нархларнинг сезиларли даражада камайиши биринчи ўринда савдоларга қўйилаётган ўртача ойлик ҳажмлар билан боғлиқ, шу жумладан август ва сентябрь ойларида ушбу кўрсаткич ўзининг максимал даражасига, яъни 37 минг тоннагача кўтарилди.
 
Товарни биржа савдоларига қўйишда фаолликни LUKOIL Overseas Supply and Trading Ltd намоён этиб, биржада 70 минг тоннадан кўп газ сотган. Бу эса 2016 йилги кўрсаткичга нисбатан деярли 3,5 баробар кўпдир. Савдога қўйиш ҳажмларини кўпайиши компаниянинг биржа бозордаги улушини 23% га ошишига олиб келди. "Шуртаннефтгаз" МЧЖ 91,5 минг тоннадан ошиқ газ сотиб, биржа савдоларида 31% улуш билан биринчи ўринни эгаллади.
 
Суюлтирилган газни харид қилиш таркибида ҳам айрим ўзгаришлар қайд этилди. Самарқанд, Қашқадарё, Сурхандарё ва Бухоро вилоятларининг АГҚШ эгалари асосий харидорлар сифатида бозорнинг 67% дан ошиғини эгаллашди. Биргина Самарқанд вилоятининг ҳиссасига бозорнинг 33% тўғри келмоқда.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 11332