Биржада 36 минг тоннадан зиёд полипропилен сотилди | Новости

27 Окт 2017
2017 йилнинг бошидан буён ЎзРТХБ биржа савдоларида 36,6 минг тонна полипропилен сотилди. Шу жумладан улардан 35,1 минг тоннаси ички бозорга, 1,5 минг тоннаси экспортга йўналтирилди. Шунингдек ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда сотилган товарнинг ассортименти 3 маротабага ошди. Биржа бозорида полипропиленнинг сотувчилари сифатида "UZ-KOR GAS CHEMICAL" ҚК МЧЖ ва "NEFTEGAZINVEST" МЧЖ иштирок этишди.
 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида полипропиленнинг FR-170H, Y-130 и J-360 маркаларига юқори даражадаги талаб кузатилди. Хусусан FR-170H полипропиленнинг биржа бозоридаги улуши 51,0% ни ташкил этди. Жорий йилнинг октябрь ойида FR-170H ва J-360 полипропилен маркаларининг ўртача нархлари мос тарзда бир тоннаси учун 12,1 млн сўм ва 12,4 млн сўмни ташкил этди.
 
Ўтган йилга нисбатан полипропилен харидорларининг сони 49 та корхонадан 158 тагача кўпайди. Сотиб олувчиларнинг аксарият қисми Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент ҳудудига тўғри келмоқда. Харидорлар хомашёдан асосан гилам маҳсулотлари ва полипропилен қадоқларини ишлаб чиқаришда фойдаланади.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 7478