Хабарлар

Авторақамларни сотиш бўйича онлайн-аукцион тартиби такомиллаштирилди

Автомототранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини (РЎДРБ) расмийлаштириш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июндаги 253-сонли қарори билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Батафсил

Давлат харидлари бўйича яна бир семинар ўтказилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидларини ташкил этиш бўйича мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари “Давлат харидларида, давлат буюртмачиси сифатида харидларни амалга ошириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Батафсил

Давлат харидлари бўйича навбатдаги давра суҳбати ўтказилди

Жорий йил 20 июнь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ҳамда "O'ztransgaz" АЖ ходимлари иштирокида стратегик корхоналарнинг Давлат харидлари соҳасидаги муаммоларини ўрганиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбир “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ҳамда “O'ztransgaz” АЖ томонидан ташкил этилди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (12 – 18 июнь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 12 – 18 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 305,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 8,1% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 77,5% биржа савдоларига, қолган 22,5% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

Хитойлик тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

2023 йил 13 июнь куни Хитойнинг озиқ-овқат, қурилиш, нефть, кимё, IT ва фармацевтика соҳаларидаги 10 та компаниялари вакиллари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (UZEX) марказий офисига ташриф буюрдилар.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (5 - 11 июнь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 5 – 11 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 133,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 14,9% га камдир.

Батафсил

Халқаро анжуман доирасида биржалар ўртасида мулоқотлар ўтказилди

2023 йил 6-7 июнь кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси вакиллари Будапешт шаҳрида (Венгрия) бўлиб ўтган Фьючерс бозорлари уюшмасининг (AFM) 25-чи йиллик анжуманида иштирок этишди.

Батафсил

Давлат харидлари тизимида комплаенс назорат хизмати жорий этилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг xarid.uzex.uz давлат харидлари электрон тизимида давлат буюртмачиси учун коррупцияга қарши ички назорат “комплаенс” вакилини қўшиш имкони яратилди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (29 май – 04 июнь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 29 май – 04 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 506,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 15,1% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 70,3% биржа савдоларига, қолган 29,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил