Хабарлар

UZEX ҳафталик дайжести (6 – 12 март)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 6 – 12 март кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 421,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 33,8% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 63,7% - биржа савдолари; 0,04% - кўргазма-ярмарка савдолари; 36,0% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Электрон логистика порталига 5 мингдан зиёд юк машиналари жалб қилинган

2023 йилнинг 2 ойи якунларига кўра, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг e-logistika.uzex.uz электрон логистика порталида юк ташиш бўйича кўрсатилган хизматларнинг қиймати 2,4 млрд сўмдан ошди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки маротабага кўпдир. Шу билан бирга, харидорлар томонидан бевосита ташувчилар билан тузилган тўғридан-тўғри шартномаларнинг умумий қиймати 3,0 млрд сўмни ташкил қилди.

Батафсил

UZEX коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро сертификат талабларига мувофиқлигини тасдиқлади

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ коррупцияга қарши курашиш бўйича ички менежмент тизимининг “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими” ISO 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича иккинчи кузатув аудитини якунлади.

Батафсил

UZEX биржаси Fitch рейтингидан сўнг ISO 9001:2015 халқаро стандарти бўйича ресертификациядан ўтди

2023 йил январда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ўз тарихида илк бор “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлигининг кредит рейтингини эгалаган эди.

Батафсил

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги учун давлат харидлари бўйича амалий семинар ўтказилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги учун электрон давлат харидлари тизимининг самарадорлигини ошириш ҳамда уларда давлат буюртмачиларининг иштирокини қўллаб-қувватлаш ва енгиллаштиришга қаратилган ўқув семинарини ташкиллаштирди.

Батафсил

1-31 мартда ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали

1-31 мартда ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали

Батафсил

Биржанинг Сурхондарё филиалида пресс-тур ва давра суҳбати ўтказилди

Жорий йил 28 февралда “Биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ва биржада шаффофликни таъминлаш” мавзусида оммавий ахборот воситалари иштирокида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Сурхондарё филиалига пресс-тур ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 февраль)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 20 – 26 февраль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 371,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 4,4% га камдир. Бунда сотувларнинг 90,1% - биржа савдолари; 0,3% - кўргазма-ярмарка савдолари; 9,4% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Малайзия биржаси UZEX биржаси учун вебинар ўтказди

24 февраль куни Малайзия биржаси (Bursa Malaysia) мутахассислари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси учун “Пальма ёғи бўйича биржа савдоларини ўтказиш ва улардан хежрлаш воситаси сифатида фойдаланиш” мавзусида 2-ўқув вебинарини ўтказдилар.

Батафсил