UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 февраль) | Новости

27 Фев 2023
Ўтган ҳафта давомида, яъни 20 – 26 февраль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 371,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 4,4% га камдир. Бунда сотувларнинг 90,1% - биржа савдолари; 0,3% - кўргазма-ярмарка савдолари; 9,4% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 754,9 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 62,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 906 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 5,8 млрд сўмни ташкил қилди.
 
Биржа савдолари
 
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 135,5 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:
 
Пахта ёғи
 
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 1 497,0 тонна пахта ёғи сотилди. Электрон савдоларда иштирок этган харидорларнинг ўртача кунлик сони 39 кишини ташкил қилди.
 
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 528,0 минг сўмдан 12 083,9 минг сўмгача, яъни 16,8% га пасайди.
 
Буғдой
 
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 33 242,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 51 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 6 648,0 тоннани ташкил қилди.
 
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 550,6 минг сўмдан 3 530,0 минг сўмгача пасайди.
 
Шрот
 
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 14 524,0 тонна шрот қўйилди ва унинг 5 940,0 тоннаси, яъни 40,9% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 31 та харидор иштирок этди.
 
Кўриб чиқилаётган даврда шрот бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 346,1 минг сўмдан 3 721,3 минг сўмгача, яъни 14,4% га пасайди. Шротнинг ўртача кунлик сотув ҳажми 1 188,0 тоннани ташкил қилди.
 

Курилди: 2254