Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги учун давлат харидлари бўйича амалий семинар ўтказилди | Новости

03 Мар 2023
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги учун электрон давлат харидлари тизимининг самарадорлигини ошириш ҳамда уларда давлат буюртмачиларининг иштирокини қўллаб-қувватлаш ва енгиллаштиришга қаратилган ўқув семинарини ташкиллаштирди. 
 
Ўқув семинар жорий йилнинг 3 март куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг марказий аппаратида ZOOM онлайн видео-конференц алоқа орқали ўтказилди.
 
Тадбирда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари мутахассислари ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимлари иштирок этишди.
 
 
 
Ўқув семинари давомида биржа мутахассислари харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари бўйича тушунчалари ва электрон давлат харидлари тизимида эълон жойлаштиришдан бошлаб шартнома чиққунча қадар иштирок этиш тартиби юзасидан батафсил маълумот бердилар.
 
Ўз навбатида, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги мутахассислари электрон давлат харидларига доир ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар ва ўз таклифларини киритдилар.
 

Манбаа : PR отдел АО «УзРТСБ»

Кўрилди: 1170