Xabarlar


UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 октябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 9 – 15 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 719,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 15,6% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 79,6% биржа савдоларига, қолган 20,4% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Batafsil

Биржанинг AVTORAQAM савдо тизимида рекорд янгиланди

2023 йил 10 октябрь куни ўтказилган рақобатли аукцион савдолар натижасига кўра “777” рақамлар комбинациясига эга авторақам Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида 893 970 000 сўмга сотилди. Ушбу кўрсаткич биржанинг мазкур электрон савдо тизими ишга туширилган пайтдан буён авторақамнинг энг максимал баҳоси ҳисобланади.

Batafsil

Давлат харидлари тизимида янги хизмат тури жорий этилди

Давлат харидлари электрон тизимининг танлаш ва тендер (etender.uzex.uz) савдоларида етказиб берувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида лотлар юзасидан таклифларнинг муваффақиятли юборилганлиги ҳамда дастлабки баённома шаклланганлиги тўғрисида мобил телефон орқали СМС-хабарларни (розилик билдирилганда) олиш имконияти яратилди.

Batafsil

Биржанинг Қорақалпоғистон филиалига пресс-тур ташкиллаштирилди

Жорий йил 10 октябрда “Биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ва биржада шаффофликни таъминлаш” мавзусида оммавий ахборот воситалари иштирокида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Қорақалпоғистон филиалига пресс-тур ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Batafsil

UZEX ҳафталик дайжести (2 – 8 октябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 2 – 8 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 352,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 27,8% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 72,8% биржа савдоларига, қолган 27,2% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Batafsil

АОКАда биржанинг матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жорий йил 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси фаолиятида янгиликлар ва ўзгаришлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди ва тадбир марказий телеканалларда тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Batafsil

UZEX ҳафталик дайжести (25 сентябрь – 1 октябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 25 сентябрь – 1 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 259,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 20,1% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 83,2% биржа савдоларига, қолган 16,8% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Batafsil

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига доир семинар ўтказилди

2023 йил 26 сентябрда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги 158-ПФ фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон–2030” стратегиясига бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Batafsil

Давлат харидлари электрон тизимида иштирокчилар рейтинги ишлаб чиқилмоқда

Давлат харидлари тизимда шаффофлик ва самарадорликни ошириш ҳамда буюртмачи ва етказиб берувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорлигида давлат харидлари иштирокчиларнинг рейтингини ишлаб чиқмоқда.

Batafsil