Жорий йил 23 май куни Шаньдун вилояти Савдо департаменти бош директори ўринбосари Чжан Цинвей бошчилигидаги Хитой делегацияси Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг марказий офисига ташриф буюрдилар.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасининг электрон савдо тизимлари билан яқиндан танишишдан иборат бўлди.
Учрашув аввалида биржага ташриф буюрганлар учун биржа фаолияти тўғрисидаги презентацион видеоролик намойиш этилди. Меҳмонлар биржанинг савдо платформалари ва қўлланиладиган биржа воситалари, ҳамда UZEX биржасининг жорий ҳолати ва истиқболли режалари билан танишиб чиқдилар.
Ташқи савдо битимларини тузишда биржа механизмларининг афзалликлари ва имкониятлари алоҳида эътироф этилди. Таъкидланганидек, биржанинг савдо тизимлари савдо ва ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги, ишончли товар ишлаб чиқарувчилар билан бевосита алоқа ўрнатиш, вақт ва маблағ тежамкорлилиги, шунингдек тўловларни ва товарни етказиб беришнинг кафолатлаш каби афзалликларга эга.
Ташриф давомида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Шаньдун вилояти ишбилармон доираси ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Хитой делегацияси вакиллари кўрсатилган кўмак учун биржа мутахассисларига миннатдорчилик билдириб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканлигини маълум қилдилар.
Курилди: 3646