Ўтган ҳафта давомида, яъни 27 май – 2 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 4 073,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 10,1% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 57,6% биржа савдоларига, қолган 42,4% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 753,3 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 145,9 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 4 608 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 20,9 млрд сўмни ташкил қилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 348,3 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:
Буғдой
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 22 624,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 30 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 4 525,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 991,4 минг сўмдан 2 986,4 минг сўмгача пасайди.
Катодли мис
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 5 575,0 тонна катодли мис қўйилди ва ундан 2 229,0 тоннаси сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 446,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда катодли мис бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 140 111,4 минг сўмдан 135 953,6 минг сўмгача пасайган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 6 та харидор иштирок этди.
Аммофос
Биржа савдолари орқали 1 758,0 тонна аммофос сотилди. Аммофоснинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 352,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 104 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 951,7 минг сўмдан 6 897,7 минг сўмгача пасайди.
Курилди: 3297