Хабарлар


Давлат харидлари тизимида янги хизмат тури жорий этилди

Давлат харидлари электрон тизимининг танлаш ва тендер (etender.uzex.uz) савдоларида етказиб берувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида лотлар юзасидан таклифларнинг муваффақиятли юборилганлиги ҳамда дастлабки баённома шаклланганлиги тўғрисида мобил телефон орқали СМС-хабарларни (розилик билдирилганда) олиш имконияти яратилди.

Батафсил

Биржанинг Қорақалпоғистон филиалига пресс-тур ташкиллаштирилди

Жорий йил 10 октябрда “Биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ва биржада шаффофликни таъминлаш” мавзусида оммавий ахборот воситалари иштирокида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Қорақалпоғистон филиалига пресс-тур ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (2 – 8 октябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 2 – 8 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 352,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 27,8% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 72,8% биржа савдоларига, қолган 27,2% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

АОКАда биржанинг матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жорий йил 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси фаолиятида янгиликлар ва ўзгаришлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди ва тадбир марказий телеканалларда тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (25 сентябрь – 1 октябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 25 сентябрь – 1 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 259,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 20,1% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 83,2% биржа савдоларига, қолган 16,8% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига доир семинар ўтказилди

2023 йил 26 сентябрда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги 158-ПФ фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон–2030” стратегиясига бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Батафсил

Давлат харидлари электрон тизимида иштирокчилар рейтинги ишлаб чиқилмоқда

Давлат харидлари тизимда шаффофлик ва самарадорликни ошириш ҳамда буюртмачи ва етказиб берувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорлигида давлат харидлари иштирокчиларнинг рейтингини ишлаб чиқмоқда.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (18 – 24 сентябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 18 – 24 сентябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 4 080,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 27,3% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 60% биржа савдоларига, қолган 40% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

“Менинг меҳнатим” хайрия ярмаркаси бўлиб ўтди

20 сентябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг бош офисида Ўзбекистон республикаси ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Меҳрли қўллар” имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказининг “Менинг меҳнатим” хайрия ярмаркаси бўлиб ўтди.

Батафсил