2022 йилнинг 6 ойида 174,0 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
2022 йил 6-ойлик якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 174,0 млрд сўмлик 77 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 10% га, ҳажми бўйича – 27% га ўсди.
BatafsilUZEX ҳафталик дайжести (18 – 24 июль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 18 – 24 июль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 408,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 18,5% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 81,0% - биржа савдолари, 18,5% - электрон давлат харидлари, 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Давлат харидлари бўйича давра суҳбати ўтказилди
2022 йил 22 июль куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда “Тадбиркорлик субъектларининг электрон давлат харидлари тизимидаги иштирокини кенгайтириш” мавзусида давра суҳбатини ўтказишди.
Халқаро экспертлар иштирокида амалий семинарлар ўтказилди
Жорий йил 20-21 июнь кунлари Бухоро ва Навоийда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Санкт-Петербург Халқаро товар-хом ашё биржаси (СПбХТХБ) ҳамда вилоят ҳокимликлари билан биргаликда биржа савдолари ва электрон давлат харидларига бағишланган амалий семинарларни ўтказишди.
Андижонда давлат харидлари бўйича давра суҳбати ўтказилди
2022 йил 19 июль куни Андижонда тадбиркорлик субъектлари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида давлат харидлари тимизи бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Июль ойида ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали (18-29 июль)
2022 йил 18-29 июль кунларида ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали
UZEX ҳафталик дайжести (4 – 10 июль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 4 – 10 июль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 4 300,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 67,0% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 61,9% - биржа савдолари, 37,7% - электрон давлат харидлари, 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари ва 0,1% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Июль ойида ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали
2022 йил июль ойида ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали
Биржада интеллектуал мулк йўналишида ўқув машғулоти ўтказилди
2022 йилнинг 5 июль куни биржанинг Марказий биносида Адлия вазирлиги ҳамда биржанинг юридик бўлими иштирокида биржанинг мутахассисларида интеллектуал мулк соҳасида билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув машғулоти ўтказилди.