Ўтган ҳафта давомида, яъни 4 – 10 июль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 4 300,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 67,0% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 61,9% - биржа савдолари, 37,7% - электрон давлат харидлари, 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари ва 0,1% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 611,6 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 321,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 318 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 5,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 4,2% биринчи тоифадаги авторақамларга, 7,2% иккинчи, 7,0% учинчи, 9,6% тўртинчи, 23,2% бешинчи ва 48,8% олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 660,3 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Кўмир
Биржанинг кўмир бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 9 676,0 тонна кўмир қўйилди, ундан 5 831,0 тоннаси сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 19 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 166,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда кўмирнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 387,6 минг сўмдан 374,3 минг сўмгача, яъни 3,4% га пасайганини таъкидлаш лозим.
Катодли мис
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 1 846,0 тонна катодли мис қўйилди ва ундан 1 544,0 тоннаси сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда катодли мис бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 97 244,0 минг сўмдан 91 789,0 минг сўмгача, яъни 5,6%га пасайган.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида катодли мис бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 93 751,4 минг сўмни ташкил этди.
Омухта ем
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 14 672,0 тонна омухта ем қўйилди ва ундан 10 161,0 тоннаси сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда омухта ем бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 154,7 минг сўмдан 2 020,4 минг сўмгача, яъни 6,2% га пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 140 та харидор иштирок этди.
Источник : PR отдел АО "УзРТСБ"
Курилди: 3346