Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сон қарори билан 2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича йўл харитаси, 2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) аниқлаб берилган.
2022 йилнинг 5 июль куни биржанинг Марказий биносида Адлия вазирлиги ҳамда биржанинг юридик бўлими иштирокида биржанинг мутахассисларида интеллектуал мулк соҳасида билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув машғулоти ўтказилди.
Мутахассислар томонидан Президент қарори мазмуни, интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш чоралари ҳамда интеллектуал мулкни рўйхатга олиш ва уни фуқаролик муомаласига киритиш тартиби тушунтириб берилди.
Ўқув машғулоти якунида мутахассислар тингловчиларнинг саволларига жавоб беришди.
Источник : PR отдел АО «УзРТСБ»
Курилди: 2810