UZEX ҳафталик дайжести (18 – 24 июль) | Новости

26 Июл 2022
Ўтган ҳафта давомида, яъни 18 – 24 июль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 408,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 18,5% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 81,0% - биржа савдолари, 18,5% - электрон давлат харидлари, 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 648,5 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 72,8 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 100 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 8,0 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 3,7% биринчи тоифадаги авторақамларга, 7,4% иккинчи, 8,1% учинчи, 11,5% тўртинчи, 18,8% бешинчи ва 50,5% олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келди.
 
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 950,1 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
 
Цемент
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 261,3 минг тонна цемент қўйилди ва улардан 122,5 минг тоннаси, яъни 46,9% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 24,5 минг тоннани ташкил қилди. 
 
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 593,3 минг сўмдан 588,3 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 224 харидор иштирок этди.
 
Суюлтирилган газ
Биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 2 415,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва улардан 2 162,0 минг тоннаси, яъни 89,5% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 140 харидор иштирок этди.
 
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 519,5 минг сўмдан 5 591,0 минг сўмгача, яъни 25,6%га пасайган.
 
Шакар
Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 10 000,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 9 600,0 минг тоннаси, яъни 96% сотилди.
 
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 13 399,2 минг сўмдан 12 760,2 минг сўмгача, яъни 4,8%га пасайган.
 

Источник : PR отдел АО "УзРТСБ"

Курилди: 2689