Хабарлар

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига доир семинар ўтказилди

2023 йил 26 сентябрда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги 158-ПФ фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон–2030” стратегиясига бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Батафсил

Давлат харидлари электрон тизимида иштирокчилар рейтинги ишлаб чиқилмоқда

Давлат харидлари тизимда шаффофлик ва самарадорликни ошириш ҳамда буюртмачи ва етказиб берувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорлигида давлат харидлари иштирокчиларнинг рейтингини ишлаб чиқмоқда.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (18 – 24 сентябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 18 – 24 сентябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 4 080,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 27,3% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 60% биржа савдоларига, қолган 40% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

“Менинг меҳнатим” хайрия ярмаркаси бўлиб ўтди

20 сентябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг бош офисида Ўзбекистон республикаси ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Меҳрли қўллар” имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказининг “Менинг меҳнатим” хайрия ярмаркаси бўлиб ўтди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (11 – 17 сентябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 11 – 17 сентябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 204,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 31,6% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 76,4% биржа савдоларига, қолган 23,6% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

Хитой компанияси вакиллари биржага ташриф буюришди

Жорий йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасининг Хитойдаги савдо майдончаси Xinjiang Asia – Europe International Material Trade Center Co., LTD компанияси вакиллари биржанинг марказий офисига ташриф буюрдилар.

Батафсил

UZEX биржаси орқали 1,0 тоннадан зиёд қимматбаҳо металлар сотилди

Жорий йил бошидан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдолари орқали умумий қиймати 613,9 млрд сўмдан ортиқ 1,0 тоннадан зиёд қимматбаҳо металлар сотилди. Бунда, биржа орқали сотилган олтиннинг ҳажми 611,9 млрд сўм, кумушнинг ҳажми эса – 2,0 млрд сўмга етди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (4 – 10 сентябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 4 – 10 сентябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 434,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 22,5% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 75,8% биржа савдоларига, қолган 24,2% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

Халқаро конференцияда UZEX биржасининг тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси вакиллари Cbonds-Congress молия бозорлари бўйича бизнес-анжуманлар ташкилотчи компанияси томонидан ташкил этилган “Ўзбекистон республикаси капитал бозори” V-халқаро конференциясида иштирок этди.

Батафсил