Хитой компанияси вакиллари биржага ташриф буюришди | Новости

18 Сен 2023
Жорий йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасининг Хитойдаги савдо майдончаси Xinjiang Asia – Europe International Material Trade Center Co., LTD компанияси вакиллари биржанинг марказий офисига ташриф буюрдилар.
 
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасининг электрон савдо тизимлари билан яқиндан танишишдан иборат бўлди.
 
Ташриф давомида Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасининг давлат харидлари бўйича xarid.uzex.uz ва etender.uzex.uz савдо тизимларининг тақдимоти ўтказилди.
 
Хусусан, Хитой компанияси вакилларига электрон давлат харидлари савдо механизми, шу жумладан онлайн аукцион ва дўкон ҳамда электрон тендерда етказиб берувчи сифатида иштирок этиш тартиблари батафсил тушунтирилди.
 
Шунингдек, меҳмонларга шахсий кабинетидан фойдаланиш, битимларни тузиш ва тузилган шартномалар бўйича тўловларни амалга ошириш масалалари юзасидан амалий маслаҳатлар берилди.
 
Учрашув якунида Хитой компанияси вакиллари кўрсатилган кўмак учун биржа мутахассисларига миннатдорчилик билдириб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканлигини маълум қилдилар.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Кўрилди: 1248