Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига доир семинар ўтказилди | Новости

26 Сен 2023

2023 йил 26 сентябрда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги 158-ПФ фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон–2030” стратегиясига бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Тадбирда биржанинг марказий аппарат ва ҳудуддий филиаллар ходимлари тўғридан-тўғри ва онлайн тарзда иштирок этдилар.

image2

image2

Семинар давомида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ходимларига “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсади, йўналишлари ва белгиланган вазифаларга эришиш бўйича чора-тадбирлар тушунтирилди.

Таъкидланганидек, “Ўзбекистон–2030” стратегиясининг асосий мақсадлари аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда мамлакатимизни даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига киритиш ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган Ялпи Ички Маҳсулот кўрсаткичини 4 минг АҚШ долларига етказишдан иборатдир.

Стратегияда белгиланган вазифаларга эришиш учун жами 252,2 млрд АҚШ доллари ажратилиши кўзда тутилган. Стратегияни амалга ошириш вазифаси Республика комиссиясига ҳамда унинг бажарилишини мониторинг қилишда Ҳисоб палатаси, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати масъул этиб белгиланган.

Семинар якунида мавзу доирасида биржа ходимлари орасида фикр алмашинуви бўлиб ўтди. Шу каби семинарлар келгусида ҳам давом эттирилади ҳамда стратегияга доир маълумотлар юзасидан онлайн тест викториналарини ўтказиш кўзда тутилган.

 

Манбаа : PR отдел АО «УзРТСБ»

Кўрилди: 2393