Давлат харидлари электрон тизимида иштирокчилар рейтинги ишлаб чиқилмоқда | Новости

26 Сен 2023
Давлат харидлари тизимда шаффофлик ва самарадорликни ошириш ҳамда буюртмачи ва етказиб берувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорлигида давлат харидлари иштирокчиларнинг рейтингини ишлаб чиқмоқда.
 
Мазкур рейтинг тизимини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги “Давлат харидлари электрон тизими операторлари фаолиятини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 734-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда. 
 
Иштирокчилар рейтингининг бош мезонига етказиб берувчиларнинг ишончлиги, яъни улар томонидан шартнома мажбуриятларининг тўлиқ бажарилиши киритилади. Шунингдек, харид иштирокчиларини статистик кўрсаткичлар, электрон тизимда бериладиган эълонларнинг тўғри киритилиши ва бошқа махсус талаблар асосида баҳоланиши ҳамда юқори, ўрта ва қуйи тоифаларга бўлиниши назарда тутилган.
 
Ўз навбатида, рейтингда юқори поғонага эришган  иштирокчилар бир қатор афзаликлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади, шу жумладан:
 
- электрон дўкон тизимига жойлаштирилган оферталар автоматик тарзда модерациядан ўтиши;
 
- электрон дўкон тизимида товар (иш, хизмат)ларни иштирокчилар рейтинги асосида излаш;
 
- тузилган шартномалар бўйича тўловларни кафолатлашнинг соддалаштирилган тартиби ва бошқа рағбатлантириш механизмлари.
 
Мазкур янги хизмат турининг жорий этилиши, шунингдек, давлат харидлари бўйича буюртмачиларга сифатсиз товарларни етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга ҳам хизмат қилади.
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 3349