Хабарлар

Шакар очиқ биржа савдолари орқали сотила бошлади

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2019 йил 8 октябрда “Товар-хомашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484-сон қарорига мувофиқ 2020 йил 1 январдан маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган шакарнинг 90% бозор тамойиллари асосида барча тоифадаги харидорларга биржа савдоларида қатнашиш имконияти тенг таъминланган ҳолда очиқ биржа савдолари орқали реализация қилиниши бошланди.

Батафсил

2019 ЙИЛ 30 ДЕКАБРЬ - 2020 ЙИЛ 5 ЯНВАРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 30 декабр 5 январларида “ЎзРТХБ” АЖ барча савдо платформаларида 466,4 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 246,6 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Давлат харидларининг янги савдо тизимида биринчи битим тузилди

Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида давлат харидларини ҳудудлар кесимида ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокида амалга ошириш имконини берувчи milliydokon.uzex.uz ва emilliydokon.uzex.uz янги савдо тизимида дастлабки шартнома қайд этилди. Хусусан, 2019 йил 5 январь куни ОАТБ “Qishloq qurilish bank” Фарғона минтақавий филиали томонидан 5 мингта плёнка қопламаларини харид қилиш бўйича 825 минг сўмлик биринчи битим тузилди.

Батафсил

Давлат харидлари бўйича янги савдо тизимининг тақдимоти ўтказилди

2020 йил 3 январда “ЎзРТХБ” АЖ нинг бош офисида давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида яратилган қўшимча саҳифанинг тақдимоти ўтказилди. Тадбирда стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлар ва корхоналарининг вакиллари, шунингдек давлат харидларининг бошқа буюртмачилари ва товар етказиб берувчилари ва тадбиркорлар иштирок этдилар.

Батафсил

2019 ЙИЛ 23 - 29 ДЕКАБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 23-29 декабрларида “ЎзРТХБ” АЖ барча савдо платформаларида 948,0 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 452,7 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

Биржада 2019 йилнинг энг яхши брокер ва савдо майдончалари тақдирланди

2019 йил 30 декабрь куни Янги йил байрами арафасида ЎзРТХБ АЖда 2019 йилда энг яхши кўрсаткичлар билан якунлаган брокерлик идоралари ва савдо майдончаларни турли номинациялар бўйича тантанали равишда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил

«Навоийазот» АЖ биржа савдоларига янги маҳсулот қўйди

2019 йил 30 декабрда ПВХ-С-4700-Ж маркали поливинилхлорид Ўзбекистон товар-хом ашё биржасининг биржа савдоларига қўйила бошланди. Ушбу янги биржа товарини сотувчиси сифатида «Навоийазот» АЖ иштирок этмоқда.

Батафсил

2020 йилнинг январидан биржа соҳасида нима ўзгаришлар кутилмоқда?

Тобора якунланаётган биржа фаолиятини сарҳисоб қилиш билан бирга, янги йилнинг дастлабки ойида соҳада қандай ўзгаришлар бўлиши кўпчиликни қизиқтирса керак. Шундай экан, 2020 йилнинг январь ойидан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси фаолиятида нима ўзгаришлар кутилаётганлигини кўриб чиқамиз.

Батафсил

UZEX биржаси 2019 йилни қандай якунламоқда?

Савдонинг оддийгина қонуни бор – ҳалоллик! Аслида савдода очиқлик, соғлом рақобат, тенглик, шаффофлик каби яна кўплаб тамойилларни ҳам санаб ўтиш мумкин. Аммо, буларнинг барчаси якунда барибир ана шу қонуният – ҳалолликка хизмат қилади.

Батафсил