2019 йил 30 декабрда ПВХ-С-4700-Ж маркали поливинилхлорид Ўзбекистон товар-хом ашё биржасининг биржа савдоларига қўйила бошланди. Ушбу янги биржа товарини сотувчиси сифатида «Навоийазот» АЖ иштирок этмоқда.
Ҳозирги пайтда ушбу маҳсулотни ички биржа савдолари учун 26503-сон шартномаси очилган. Унга мувофиқ маҳсулотнинг бир тоннаси бошланғич нархи – 10 943 825,5 сўмни ва битта лот бир тоннани ташкил қилади. Товарни етказиб бериш шарти – EXW, яъни сотувчининг омоборидан олиб кетиш ҳисобланади.
Дастлабки кунда деярли 1,1 млрд сўмлик 100 тонна поливинилхлорид биржа савдоларига қўйилди. Савдолар эркин, ошкора ва барча тоифадаги харидорларга биржа савдоларида қатнашиш имконияти тенг таъминланган ҳолда ўтказилмоқда. Биржада янги маҳсулотнинг пайдо бўлиши бозорда рақобатнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 28 декабрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Навоийазот” акциядорлик жамиятида барпо этилаётган янги корхоналар қурилиши билан танишиб чиқди.
Маълумот учун: поливинилхлорид сим ва кабелларни электроизоляцияси, қувурларни ишлаб чиқаришда, ҳамда қурилиш, енгил соноат ва тўқимачилик соҳаларида кенг қўлланилади.
Источник : Пресс служба АО "УзРТСБ"
Курилди: 8109