Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида давлат харидларини ҳудудлар кесимида ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокида амалга ошириш имконини берувчи milliydokon.uzex.uz ва emilliydokon.uzex.uz янги савдо тизимида дастлабки шартнома қайд этилди.
Хусусан, 2020 йил 5 январь куни ОАТБ “Qishloq qurilish bank” Фарғона минтақавий филиали томонидан 5 мингта плёнка қопламаларини харид қилиш бўйича 825 минг сўмлик биринчи битим тузилди. Давлат харидлари бўйича электрон савдолар белгиланган тартибда 48 соат мобайнида бюджет буюртмачилар учун milliydokon.uzex.uz да ва корпоратив буюртмачилар учун emilliydokon.uzex.uz да ўтказилмоқда.
Давлат харидлари бўйича электрон савдоларда иштирок этиш учун маҳаллий тадбиркорлар www.xarid.uz давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида рўйхатдан ўтишнинг ўзи етарли.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4544-сон қарорига мувофиқ 2020 йил 1 январдан давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталидаги электрон дўкон савдо майдончасида буюртмачилар томонидан давлат харидларини ҳудудлар кесимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга ошириш имкониятини берувчи қўшимча саҳифаси ишга туширилган.
Источник : Пресс служба АО "УзРТСБ"
Курилди: 8460