Биржада 2019 йилнинг энг яхши брокер ва савдо майдончалари тақдирланди | Новости

31 Дек 2019
2019 йил 30 декабрь куни Янги йил байрами арафасида ЎзРТХБ АЖда 2019 йилда энг яхши кўрсаткичлар билан якунлаган брокерлик идоралари ва савдо майдончаларни турли номинациялар бўйича тантанали равишда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Тадбир бошида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқаруви раиси Зиёвиддин Бадриддинов сўзга чиқиб, биржа аъзолари ва ходимларини кириб келаётган янги 2020 йил билан табриклади ва тадбир қатнашчиларнинг келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилади. Биржа раҳбари ўз нутқида бозор иқтисодиётининг муҳим таркибий қисми сифатида фаолият юритаётган биржа 2019 йилда сезиларли натижаларга эришгани ва бунда брокерларни ҳиссаси катта эканлигини қайд этди.
 
Шу муносабат билан йил якунига кўра энг юқори натижаларга эришган бир гуруҳ брокер ва савдо майдончалари тақдирлади.
 
 
Жумладан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида энг яхши брокерлик идоралари БИ 502 "Brok Servis Invest" ХК, БИ 1701 "Broker-servis-plyus" МЧЖ, экспорт йўналишида энг яхши брокерлик идоралари БИ 264 "MEDIUM-EX"ва БИ 692 "FIRDAVSULALO" ХК, Кўргазма-ярмарка савдоларида энг яхши натижаларга эришган брокерлик идоралари БИ 737 "GENTLEMAN BROKER" ХК ва БИ 599 "UNISTRONG INVEST" МЧЖлар эътирофга сазовор бўлдилар.
 
Шу билан бирга Тошкентнинг энг яхши аёл брокери сифатида Ёқут Шамагдиева тақдирланди. СМ 01-004 "Hamkor-Kimyoservis" МЧЖ ва СМ 14-053 "BROKER-SERVIS-PLYUS" МЧЖ Тошкент ва Тошкент вилоятининг энг яхши савдо майдончалари деб тан олинди.
 
 
 
Шунга ўхшаш тадбирлар, шунингдек, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг барча ҳудудий филиалларида ҳам ўтказилди. “ЎзРТХБ” АЖ нинг қуйидаги брокерлик идоралар ва савдо майдончалар ўз ҳудудларида мукофот билан тақдирланди:
 

Ҳудуд

Брокерлик идораси ва савдо майдончаси

1.

Қорақолпоғистон Республикаси

БИ 2028 "Актогин Нукус" МЧЖ.

БИ 2095 ЧП "ASADBEK DIYORBEK BIZNES".

СМ 02-118 ЧП "GAIN CAPITAL".

2.

Бухоро вилояти

БИ 3717 «ODILBEK REAL BROK» МЧЖ.

БИ 3081 "Brilliant Xom-Ashyo Savdo" МЧЖ.

СМ 04-309 "Шофиркон Брокер" МЧЖ.

3.

Қашқадарё вилояти

БИ 4676 "Tezkor-plus" ХК.

БИ 4056 "Файз Инвест" ХК.

СМ 06-502 "Тезкор-плюс" ХК.

4.

Навоий вилояти

БИ 5079 «DIAMOND NAVOIY GAFUR» ХК.

БИ 5633 "Дос Нур Сервис" ХК.

СМ 07-616 "Karmana broker servis" МЧЖ.

5.

Жиззах вилояти

БИ 6574 "Gigant broker servis" МЧЖ.

БИ 6037 "Тандем Рам" МЧЖ.

СМ 05-421 "BLACK PANTERA" ХК.

6.

Сирдарё вилояти

БИ 7082 «XALQNAZAR ABDUNAZAROVICH BROK GROUP» МЧЖ.

БИ 7516 "YANGIYER-MOBAYL-BARAKA" МЧЖ.

СМ 11-455 ЧП "Global Broker Trading".

7.

Фарғона вилояти

БИ 8237 «FAYZ JILVASI» МЧЖ.

БИ 8662 «BILOL BROKERS» МЧЖ.

СМ 12-906 " Эл-Кастра сервис" МЧЖ.

8.

Наманган вилояти

БИ 9635 «NAMANGAN TO QIMACHI» МЧЖ.

БИ 9108 ЧП «LION BROK».

СМ 08-283 "NAMANGAN TOQIMACHI" МЧЖ.

9.

Андижон вилояти

БИ 10907 "Mega inter invest" ХК.

БИ 10085 "FORVARD Medium" ХК.

СМ 03-203 "Олтин Мато" ХК.

10.

Сурхондарё вилояти

БИ 11712 СИЧК "Хайрабод - СТС".

БИ 11982 ЧФ "Ал-Бахта".

СМ 10-825 ЧФ "Курбонниёз".

11.

Хоразм вилояти

БИ 12044 "Янгиарик товар хом ашё" ХК.

БИ 12187 «NICE FOOD SERVICE» МЧЖ.

СМ 13-163 "Хумо" ХК.

12.

Самарқанд вилояти

БИ 13071 «IDEAL FORTUNA» ХК.

БИ 13011 "Broker-Feruz-Turaxodjaeb" МЧЖ.

СМ 09-700 "МАРОКАНД ЛЕД ИНВЕСТ" МЧЖ.

 

 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 9902