Xabarlar

Биржанинг давлат харидлари бўйича савдо тизимида дастлабки малака танлови тартиб-таомили жорий этилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича электрон савдо тизими etender.uzex.uz да давлат буюртмачилари томонидан малакали харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларини танлаб олиш имкониятини берувчи дастлабки малака танлови тартиб-таомили жорий этилди.

Batafsil

Биржа аъзолари учун семинар бўлиб ўтди

2023 йил 14 ноябрь куни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Қўмитаси билан биргаликда биржанинг марказий биносида биржа аъзолари учун ўқув-амалий семинар ташкиллаштирди.

Batafsil

UZEX ҳафталик дайжести (6 – 12 ноябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 6 – 12 ноябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 586,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 13,1% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 80,9% биржа савдоларига, қолган 19,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Batafsil

UZEX ҳафталик дайжести (30 октябрь – 5 ноябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 30 октябрь – 5 ноябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 975,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,9% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 80,9% биржа савдоларига, қолган 19,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 536,2 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 141,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди. Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 616 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 8,3 млрд сўмни ташкил қилди.

Batafsil

Ўзбекистон ва Мўғулистон биржалари ўртасида меморандум имзоланди

2023 йилнинг 23-25 октябрь кунлари Мўғулистон товар биржаси (MCE) делегацияси Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига Ижрочи директори Батсайхан Ценд бошчилигида амалий ташриф уюштирди.

Batafsil

UZEX ҳафталик дайжести (16 – 22 октябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 16 – 22 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 196,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 17,5% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 66,8% биржа савдоларига, қолган 33,2% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Batafsil

Биржанинг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида янги қулайлик яратилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида “avtobid” янги хизмат турини тест режимида жорий этди.

Batafsil

Биржа савдоларига янги ноёб маҳсулот қўйилди

2023 йил 17 октябрда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдоларига артемия цистаси маҳсулоти қўйила бошланди. Ушбу янги биржа товарини сотувчиси сифатида “Aral Artemiya Sanaat” МЧЖ иштирок этмоқда.

Batafsil

UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 октябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 9 – 15 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 719,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 15,6% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 79,6% биржа савдоларига, қолган 20,4% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Batafsil