Биржанинг давлат харидлари бўйича савдо тизимида дастлабки малака танлови тартиб-таомили жорий этилди | Новости

17 Ноя 2023

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича электрон савдо тизими etender.uzex.uz да давлат буюртмачилари томонидан малакали харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларини танлаб олиш имкониятини берувчи дастлабки малака танлови тартиб-таомили жорий этилди.

Мазкур тартибга кўра иштирокчилар қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши керак:

  • шартномани бажариш учун зарур техник, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;
  • шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалиги;
  • солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;
  • ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;
  • инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.

Бунда, харид иштирокчилари давлат буюртмачиларининг малака талабларига асосан ўзларининг таклифларини электрон тизимга бириктирган ҳолда малака танловидан ўтишади.

Харид комиссияси, иштирокчилар таклифларининг малака талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги натижаларини ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилади. Малака танловининг натижалари бўйича маълумотлар электрон баённомада шаклланади.

Кўрилди: 2420