Mobiuz “чиройли” мобиль рақамлари биржанинг онлайн-аукциони орқали сотилади
2020 йил 29 июль куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва “Mobiuz” (Universal Mobile Systems) мобил алоқа оператори ўртасида талаб юқори бўлган мобил рақамларни биржанинг онлайн ауциони орқали сотиш бўйича келишувга эришишди.
БатафсилUZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 июль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 20 – 26 июль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 997,1 млрд сўмлик товарлар сотилди. Бунда сотувларнинг 86,0% - биржа савдолари, 5,0% - кўргазма-ярмарка савдолари, 8,3% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
"Жиззах" ва "Қўқон" эркин иқтисодий зоналар корхоналари ўз маҳсулотларини биржа орқали сотишади
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси "Жиззах" ва "Қўқон" эркин иқтисодий зоналарининг Дирекциялари билан меморандумлар имзолади. Бундан кўзланган асосий мақсад ЭИЗ резидент-корхоналарига биржа савдоси ва электрон тижоратнинг бозор воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз маҳсулотларини сотишда кўмаклашишдан иборатдир.
Биржанинг цемент бозорида нархларни пасайиш тенденцияси шаклланди
Якунланаётган ҳафтада Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг цемент бозори нархларининг пасайиш тенденциясини намоён этмоқда.
“ЎзРТХБ” АЖ ва “Ўзчармсаноат” уюшмаси ўртасида меморандум имзоланди
2020 йил 24 июлда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Ўзчармсаноат уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ расмий баёноти
2020 йил 23 июлда Kurbanoff.net Telegram каналида кислород концентраторининг нархлари тўғрисида маълумот эълон қилинди. Унга кўра давлат харидлари бўйича электрон дўкон eshop.uzex.uz вебсайтида кислород концентраторининг нархи 11,0 ва 30, 0 млн сўмни, olx.uz вебсайтида эса 7,7 млн сўмни ташкил этган.
UZEX ҳафталик дайжести (13 – 19 июль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 13 – 19 июль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 096,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,5% га камдир. Бунда сотувларнинг 87,3% - биржа савдолари, 3,6% - кўргазма-ярмарка савдолари, 8,4% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Биржа раҳбари билан мулоқот қилиш воситалари ишга туширилди
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқаруви раиси Зиёвиддин Бадриддинов аҳоли, тадбиркорлар, савдо иштирокчилари ва биржанинг бошқа мижозлари билан биржа фаолияти юзасидан самарали мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида ўзининг телеграм-боти ва электрон почтасини очди.
“ЎзРТХБ” АЖ фаолиятининг 2020 йил I ярим йиллик якунлари
2020 йилнинг I ярим йиллик якунларига кўра “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 25 405,6 млрд сўмни ташкил қилди ва 2019 йилнинг I ярим йиллигига нисбатан 22% га ўсди.