“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ биржа савдоларида сотувчи ва харидорларни иштирок этишини соддалаштириш ва енгиллаштириш, ҳамда биржанинг ташқи савдо операцияларини жадаллаштириш, шу жумладан биржа орқали амалга ошириладиган экспорт ҳажмларини ошириш мақсадида биржа савдолари қоидалари ва ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу ўзгаришларга мувофиқ биржа мижозларини аккредитация қилиш жараёни электрон рақамли имзо ёрдамида http://client.uzex.uz орқали амалга оширилади. Электрон рақамли имзога эга бўлмаган айрим ташкилотлар бундан мустасно.
Шунингдек, биржа аъзолари, яъни брокерларни аккредитация қилишда ариза, юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш ва устави каби ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди.
Норезидентлар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида хорижий мижозларни биржада аккредитация қилишда корхонанинг таъсис ҳужжатларининг нусҳасини тақдим этилиши бекор қилинди.
Бундан ташқари, биржа савдолари шаффофлиги ва хавфсизлигини ошириш мақсадида биржа филиали маклерлари ва савдо майдончаларининг регистраторлари, ҳамда биржа аъзолари ва трейдерларнинг жавобгарлиги оширилмоқда.
Биржа савдолари қоидалари ва ҳисоб-китоб клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 2020 йил 10 майдан кучга киради.
Ўзгартириш ва қўшимчалар билан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ расмий вебсайтида Ҳужжатлар бўлимида батафсил танишиб олишингиз мумкин - http://uzex.uz/uz/pages/about-documents.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 9183