2020 йил 29 апрелда МДҲ мамлакатлари биржаларининг раҳбарлари “Чекловлар шароитида МДҲ мамлакатларида мувофиқлашган товар бозорлари: жорий ҳолат ва таҳминлар” мавзусида видеоанжуман ўтказдилар.
Мазкур тадбир МДҲ мамлакатлари Халқаро биржалар уюшмаси (МДҲ ХБУ) доирасида ташкиллаштирилиб, “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ мазкур ташкилотга 2004 йилдан буён аъзо ҳисобланади.
Видеоанжуманда “Москва биржаси” ОАЖ, “Санкт-Петербург Халқаро товар-хом ашё биржаси” АЖ, “Беларусь универсал товар биржаси” АЖ, “ЕТС” товар биржаси (Қозоғистон), “Қирғизистон фонд биржаси” АЖ ва “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ раҳбарияти иштирок этди.
Ўтказилган онлайн-музокаралар давомида коронавирус пандемияси муносабати билан қабул қилинган чекловлар шароитида биржалар ва товар бозорларда шаклланган ҳолат атрофлича муҳокама қилинди. Тадбир иштирокчилари томонидан COVID-19 пандемияси шароитида ҳар бир мамлакатда биржа савдоларини ташкиллаштиришда қабул қилинган қўшимча чоралар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Хусусан, МДҲ ХБУ аъзолари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ нинг ушбу йўналишдаги амалиёти юқори баҳоланди. Қайд этилганидек, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ барча савдо платформаларни штат режимида ишлашни таъминлаш бўйича самарали чоралар кўрган. Шу жумладан, биржанинг брокерлик корпуси масофадан ишлаш режимига ўтказилиб, биржа битимларини QR-коддан фойдаланган ҳолда тузилиши йўлга қўйилди.
Муҳокамалар доирасида онлайн-анжуман иштирокчилари ўртасида посткарантин даврида биржа соҳасини ривожланиши ва товар бозорларининг алоҳида сегментларида шаклланган ҳолатлари юзасидан фикр алмашинуви бўлиб ўтди.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 5909