Хабарлар

“ЎзРТХБ” АЖ ходимлари россиялик тадбиркорлар билан видеомулоқот ўтказдилар

Жорий йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги №5501-сонли “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва жорий йил 17 мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси ички бозорида юқори талабгир бўлган товар ишлаб чиқарувчи хорижий компанияларни биржа савдоларига жалб қилиш мақсадида ZOOM дастури орқали видеомулоқот ўтказдилар.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайджести (22 – 28 март)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 22 – 28 март кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 611,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 0,7% га камдир.

Батафсил

Хоразм вилоятида Президент Қарори бўйича йиғилиш ўтказилди

25 март куни Хоразм вилоятининг Хонқа туманида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси раҳбарияти томонидан вилоят тадбиркорлари ва ёшлар билан семинар ташкил этилди.

Батафсил

ТДИУ магистрлари учун биржада амалий дарс ташкил этилди

24 март куни Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетининг бир гуруҳ талабалари ва етакчи ўқитувчилари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ га ташриф уюштирдилар.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

2021 йил 20 мартда "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ марказий биносида “ЎзРТХБ” АЖ акциядорларининг 2020 йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (15 – 21 март)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 15 – 21 март кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 623,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 8,9% га кўпдир.

Батафсил

Биржа фаолиятини янада ривожлантириш бўйича Президент Қарори қабул қилинди

Ноҳалол тадбиркорлик субъектлари томонидан ички бозорда юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг нархларини сунъий ошириш, танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтиришга йўл қўймаслик, тақсимлаш тизими элементларини тугатиш ҳамда биржа савдосини янада фаоллаштириш мақсадидаЎзбекистон Республикаси Президентининг“Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиҚарори қабул қилинди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (9– 14 март)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 9 – 14 март кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 490,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11,2% га кўпдир.

Батафсил

Навоий вилоятида ёшлар ва тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди

Жорий йил 12 март куни Навоий шаҳрида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси вакилларининг ёшлар ва тадбиркорлар билан навбатдаги учрашуви ўтказилди.

Батафсил