“ЎзРТХБ” АЖ ходимлари россиялик тадбиркорлар билан видеомулоқот ўтказдилар | Новости

30 Мар 2021

Жорий йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги №5501-сонли “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва жорий йил 17 мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси ички бозорида юқори талабгир бўлган товар ишлаб чиқарувчи хорижий компанияларни биржа савдоларига жалб қилиш мақсадида ZOOM дастури орқали видеомулоқот ўтказдилар.

Биринчи видеоанжуманда Россиянинг Ўзбекистон Республикасидаги экспорт маркази, Краснодар ўлкасининг экспортни қўллаб-қувватлаш маркази, Қишлоқ хўжалиги ва саноатни қайта ишлаб чиқариш вазирлиги ва Краснодар ўлкаси Савдо-саноат палатасининг кунгабоқар, колза, соя, ўсимлик ёғи, шакар, дон каби маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи етакчи ўриндаги бизнес вакиллари иштирокида Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси раҳбари А.Мокроусов билан тўғридан-тўғри алоқага чиқилди.

Иккинчи видеомулоқот “МДҲ давлатларида шакар бозори 2021” 10-қўшма онлайн анжумани “Россия экспорт маркази” кўмагида “Шакар ишлаб чиқариш бўйича халқаро ташкилоти”, “Евроосиё шакар ассоциацияси”, “Европа қанд лавлаги ишлаб чиқарувчиларининг халқаро конфедерацияси” иштирокида “Россия Федерацияси шакар ишлаб чиқарувчилар кенгаши” томонидан ташкил этилди.

Тадбир давомида “COVID-19 дан кейин дунё бўйлаб шакар мувозанати”, “Евроосиё давлатларида ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши. Лавлаги қандини импорт қилувчилар нимани кутишлари мумкин?”, “Шакарнинг биржа бозори. Шакар шартномаси учун янги имкониятлар” мавзуларида муҳокамалар ўтказилди.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 2766