Xabarlar


“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқарув раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби тайинланди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Матбуот хизмати бошлиғи Тиллабоев Хикматулло Рустамович Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди ва бунда ўзининг аввалги лавозимини сақлаб қолади.

Batafsil

2019 ЙИЛ 21 - 27 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 21-27 октябрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 921,0 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 0,5%га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 4% га ўсиб, 456,7 млрд сўмни ташкил этди.

Batafsil

Ҳафталик котировкалар: олтин ва полиэтилен нархлари бироз пасайди

2019 йил 14-19 октябрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.

Batafsil

2019 ЙИЛ 14 - 20 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ

2019 йилнинг 14-20 октябрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 916,3 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 13,5%га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 27% га ўсиб, 439,1 млрд сўмни ташкил этди.

Batafsil

“ЎзРТХБ” АЖ нинг 2019 йил 9 ойлик якунлари

“ЎзРТХБ” АЖ умумий савдо айланмаси ҳажми 2019 йилнинг 9 ойлик якунига кўра 31 642,2 млрд сўмни ташкил қилди ва 2018 йилнинг 9 ойлик якунига нисбатан 41% га ўсди. Кичик ва хусусий тадбиркорлар иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2018 йилнинг мос даври билан солиштирганда 36% га ўсиб, 15 504,7 млрд сўмни ташкил этди.

Batafsil

Фьючерс савдолари бўйича халқаро эксперт Самарқандда мастер класс ўтказди

Фьючерс савдолари бўйича халқаро эксперт Александр Белозерцев Ўзбекистонга ташрифи доирасида Самарқандда “ЎзРТХБ” АЖ брокерлари учун мастер класс ўтказди. Ушбу тадбирнинг ўтказишдан кўзланган асосий мақсад трейдерларга ва бошқа биржа савдолари иштироқчиларига янги молиявий савдо воситаларини ўргатиш эди.

Batafsil

Халқаро эксперт фьючерс савдолари бўйича семинар ўтказди

2019 йил 17 октябрда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг марказий офисида фьючерс савдолари бўйича халқаро эксперт ва Чикаго товар биржаси (CME Group) нинг мутахассиси Александр Белозерцев иштирокида “Ўзбекистонда фьючерс шартномаларини жорий қилиш имкониятлари ва истиқболлари” мавзусида семинар ўтказилди. Анжуманни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад маҳаллий мутахассисларга фьючерс савдолари юзасидан маслахат бериш ва “ЎзРТХБ” АЖ да муддатли шартномаларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Batafsil

"ЎзРТХБ" АЖ Бошқарув Раисини тайинлаш тўғрисида

«ЎзРТХБ» АЖ Кузатув кенгашининг 16.10.2019 йилдаги баённомасига мувофиқ Бадриддинов Зиёвиддин Боситович “ЎзРТХБ” АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимига тайинланди.

Batafsil

Ун ва дон бозор нархларида баҳоланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 866-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 15 октябрдан:

Batafsil