Ўзбекистоннинг давлат ва жамият бошқарувидаги 35 нафар аёллар рўйхати тузилди | Новости

20 Янв 2020
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати мутахассислари Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслари институти экспертлари билан биргаликда Ўзбекистоннинг давлат ва жамият бошқарувидаги 35 нафар аёллар рўйхатини тузди.
 
Рўйхатни тузишда улар ишлаётган ташкилотларнинг сиёсий кун тартибини шакллантириш, соҳаларни ривожлантириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни амалга оширишга институционал таъсир даражаси инобатга олинди.
 
Топ-35талик аёллар рўйхатидан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Бошқарув раисининг стратегик ривожланиш, молия ва корпоратив бошқарув бўйича ўринбосари Прокудина Кристина Александровна ҳам ўрин олди.
 
Шу муносабат билан, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси жамоаси Кристина Прокудинани мазкур юксак эътирофга сазовор бўлганлиги билан самимий муборакбод этади ва келгусидаги фаолиятида ҳам муваффақиятлар тилайди. 
 

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 7764