“Навоиазот” АЖ экспорт учун янги биржа шартномаларини очди | Новости

29 Янв 2020

“Навоиазот” АЖ “ЎзРТХБ” АЖ нинг валюта савдо майдончасига ПВХ ва аммиакли селитра маҳсулотларини қўйишни бошланди.

Хусусан, биржа орқали экспортга сотиш учун ПВХ-С-6346-М (SG5) маркали суспензияланган поливинилхлоридни экспортга сотиш учун биржа шартномаси очилди. Шартномага шартларига мувофиқ товар лотининг бошланғич нархи 1 000,0 АҚШ доллари ташкил қилади ва битта лот бир тоннага тенг. Товарни етказиб бериш шарти – FCA “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг Тинчлик темир йўл станцияси.

Поливинилхлорид универсал полимер бўлиб, ундан кўплаб буюмлар тайёрланади. Ушбу хом ашёдан турли пластик профиллар, қувур пластикатлари, листлар, қувурлар, плёнка турлари, сунъий тери, пойафзал пластикатлари ва мебель қирраларини ишлаб чиқаришда фойдаланилади.

Экспортга мўлжалланган иккинчи шартнома “Б” маркали аммиакли селитра учун очилган бўлиб, унинг бошланғич баҳоси бир товар лоти учун 12 285 АҚШ долларни ва битта лот 63 тоннани ташқил қилмоқда (бир тоннаси учун 195 АҚШ доллар). Товарни етказиб бериш шарти – DAP “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг Келес темир йўл станцияси.

Умуман олганда, “ЎзРТХБ” АЖ нинг валюта савдо майдончасида сотилаётган товарлар номенклатурасини кенгайтирилиши маҳаллий маҳсулотларимизни ҳорижий бозорларга олиб чиқишда бозор механизмларини янада ривожланишига кўмак беради.

Биржа савдоларида иштирок этиш учун биржада аккредитация ўтиш ва “ЎзРТХБ” АЖ нинг брокери билан шартнома тузишнинг ўзи кифоя.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев “Навоийазот” акциядорлик жамиятида барпо этилаётган янги корхоналар қурилиши билан танишиб чиққан эди.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Курилди: 11471