Хабарлар


Цементнинг биржа котировкаси яна 4 фоизга пасайди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида жорий йилнинг 30 июнида ўтказилган савдо якунларига кўра барча маркали цементнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 754,0 минг сўмдан 724,0 минг сўмгача, яъни 4 фоизга пасайди.

Батафсил

Биржа савдоларида цемент нархи тушишни бошлади

Жорий йилнинг сўнгги ойларида биржанинг цемент бозорида талабнинг сезиларли даражада ўсиши натижасида нархларнинг ошиши ҳолатлари кузатилаётган эди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 июнь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 22 – 28 июнь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 119,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,8% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 87,4% - биржа савдолари, 4,8% - кўргазма-ярмарка савдолари, 6,8% - электрон давлат харидлари ва 0,9% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

ЎзРТХБ ходимлари белоруслик ҳамкасблари учун вебинар ўтказдилар

24 июнь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ) мутахассислари Беларусь универсал товар биржаси (БУТБ) ходимлари учун “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг электрон давлат харидлари тизими” мавзусида вебинар бўлиб ўтди.

Батафсил

Авторақамлар савдоси кескин ошиб кетди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги 350-сон қарори қабул қилиниши билан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Avtoraqam савдо тизимида авторақамларнинг онлайн сотувларини кескин ўсиши кузатилмоқда.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (15 – 21 июнь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 15 – 21 июнь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 079,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 13,6% га камдир. Бунда сотувларнинг 86,5% - биржа савдолари, 4,3% - кўргазма-ярмарка савдолари, 8,4% - электрон давлат харидлари ва 0,8% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил

Milliydokon электрон савдо тизимида йил бошидан буён қарийб 100,0 млрд сўмлик битимлар тузилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича Milliydo’kon савдо тизими ишга туширилганидан буён, яъни 2020 йил 1 январдан бугунги кунгача қарийб 100,0 млрд сўмлик 30 434 та битимлар тузилди. Бу давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали xarid.uz да тузилган жами битимлар ҳажмининг 6,8% ни ташкил қилади.

Батафсил

МДҲ Халқаро биржалар уюшмасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

2020 йил 15 июнь куни МДҲ Халқаро биржалар уюшмаси (МДҲ ХБУ) Товар бозорлари қўмитасининг видеоанжуман (ZOOM) шаклида йиғилиши бўлиб ўтди. Йғилишда мазкур ташкилотга 2004 йилдан буён аъзо бўлган “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ҳам иштирок этди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести ( 8 – 14 июнь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 8 – 14 июнь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 249,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 4,7% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 89,4% - биржа савдолари, 4,4% - кўргазма-ярмарка савдолари, 5,8% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Батафсил