Ўтган ҳафта давомида, яъни 22 – 28 июнь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 119,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,8% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 87,4% - биржа савдолари, 4,8% - кўргазма-ярмарка савдолари, 6,8% - электрон давлат харидлари ва 0,9% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 427,0 млрд сўмни ташкил қилди, бу эса аввалги ҳафтага нисбатан 5,6% га кўпдир. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг 17,0 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 498 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 8,7 млрд сўмни ташкил қилди, бу эса олдинги ҳафтага нисбатан 19,5% га кўпдир. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5,1% биринчи тоифадаги авторақамларга, 17,8% иккинчи, 24,2% учинчи, 12,3% тўртинчи, 16,9% бешинчи ва 23,8% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 979,1 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, бу кўрсаткич олдинги ҳафтага нисбатан 4,9% га кўпдир. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Пахта ёғи
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 4 364,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 1 488,0 тоннаси, яъни 34,1% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 73 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 319,0 минг сўмдан 9 106,8 минг сўмгача, яъни 2,3% га пасайди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 0,8% га пасайиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 9 000,5 минг сўмни ташкил этди.
Шакар
Ҳафта давомида биржа савдоларига 3 965,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 252,0 тоннаси, яъни 6,3% сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 832,1 минг сўмдан 5 850,0 минг сўмгача, яъни 0,3% га кўтарилди. Ўтказилган биржа савдолари натижасида шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи аввалги ҳафтага нисбатан 2,2% га ўсиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 5 841,4 минг сўмни ташкил этди.
Бензин
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 159 199,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 22 117,7 тоннаси, яъни 13,9% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 69 харидор иштирок этди.
Биржа савдоларида “Ўзбекнефтегаз” АЖ нефть базалари, автомобиль ёқилғи қуйиш шахобчалари ва бензинни ўз эҳтиёжлари учун харид қиладиган бошқа юридик шахслар иштирок этишди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 731,6 минг сўмдан 3 968,2 минг сўмгача, яъни 6,3% га кўтарилди.
АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 5,8% га кўтарилиб, бензиннинг бир тоннаси учун 3 829,0 минг сўмни, АИ-91 бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси 1,2% га кўтарилиб, бензиннинг бир тоннаси учун 4 458,9 минг сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 4612