2020 йил 15 июнь куни МДҲ Халқаро биржалар уюшмаси (МДҲ ХБУ) Товар бозорлари қўмитасининг видеоанжуман (ZOOM) шаклида йиғилиши бўлиб ўтди. Йғилишда мазкур ташкилотга 2004 йилдан буён аъзо бўлган “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ҳам иштирок этди.
Йиғилишнинг биринчи мавзуси – “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқаруви раиси Бадриддинов Зиёвиддин Боситовичнинг МДҲ ХБУ Товар бозорлари қўмитаси аъзолигига сайланиши бўлди.
Видеоанжуман давомида биржалар ўртасида иштирокчи давлатларнинг бозорларида шаклланган жорий ҳолат ва МДҲ ХБУ доирасида режалаштирилаётган янги лойиҳалар тўғрисида маълумотлар алмашинуви бўлиб ўтди. Хусусан, “Евросиё савдо тизими” (ЕСТ) Товар биржасининг электрон омбор тилхатларидан фойдаланишнинг халқаро тажрибасини ўрганиш бўйича билдирилган ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича қарор қабул қилинди.
МДҲ аъзо давлатларининг монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузилиш ҳолатлари бўйича биргаликда текшириш Штабининг “Биржа савдоси” мавзусида шарҳлар тайёрланиши бўйича билдирилган ташаббуслари муҳокама қилинди. Қўмита аъзолари ХБУ номидан мамлакатларнинг монополияга қарши курашиш идоралари билан келгусида ҳамкорлик қилиш, шу жумладан товар бозорлари тўғрисида маълумот ва статистикани тақдим этиш бўйича ўз таклифларини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 5475