“Avtoraqam” мобиль иловаси янгиланди
Авторақам аукцион савдо иштирокчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Avtoraqam” мобиль иловаси янги кўринишда ишга туширилди. Хусусан, иловага савдо иштирокчисини онлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш ва авторақам бўйича тўловларни амалга ошириш янги функциялари қўшилди.
БатафсилДавлат харидлари бўйича вебинар ўтказилди
2020 йил 5-6 ноябрь кунлари видеоконференция шаклида давлат харидлари соҳасида фаолият юритаётган масъул ходимлар учун “Давлат харидларининг қонунийлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш” мавзусида вебинар ўтказилди.
Украина озиқ-овқат маҳсулотлари Ўзбекистонга биржа орқали импорт қилинади
Жорий йил 4 ноябрь куни Украинанинг Ўзбекистондаги ҳамда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихоналари билан ҳамкорликда Украинанинг Миллий шакар, ёғ, буғдой ва ун ишлаб чиқарувчилар уюшмасига аъзо корхоналар билан zoom орқали видеоанжуман ўтказилди.
UZEX товар биржаси аноним Telegram-ботни очди
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ фаолияти бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш ва такомиллаштириш мақсадида @uzexanticorruptionbot аноним Telegram-боти ишга туширилди.
UZEX ҳафталик дайжести (26 октябрь – 1 ноябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 26 октябрь – 1 ноябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 239,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 7,9% га камдир. Бунда сотувларнинг 88,1% - биржа савдолари, 3,3% - кўргазма-ярмарка савдолари, 8,2% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Биржа ходимлари регби мусобақасининг мастер-классларида иштирок этишди
2020 йил 31 октябрь куни Ўзбекистон миллий университети стадионида Олимпия дастурига киритилган регби-7 бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур баҳслари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон биржасининг хориждаги янги савдо майдончалари очилди
Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товар ресурслари учун нархларининг барқарорлигини импорт ҳисобига таъминлаш ва сақлаш мақсадида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ўзининг хорижий савдо майдончалари тармоғини кенгайтириш ишларини давом эттирмоқда.
UZEX ҳафталик дайжести (19 – 25 октябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 19 – 25 октябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 345,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11,7% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 91,4% - биржа савдолари, 1,2% - кўргазма-ярмарка савдолари, 6,9% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Биржада “Ўзбек тили байрами куни” ўтказилди
2020 йил 21 октябрда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг марказий офисида “Ўзбек тили байрами куни” га бағишланган тадбир ўтказилди. Байрам тадбирида Биржанинг бошқарув раиси, ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.