“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқаруви раиси Зиёвиддин Бадриддинов аҳоли, тадбиркорлар, савдо иштирокчилари ва биржанинг бошқа мижозлари билан биржа фаолияти юзасидан самарали мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида ўзининг телеграм-боти ва электрон почтасини очди.
Эндиликда исталган фойдаланувчи биржа фаолияти юзасидан ўзининг саволи ёки таклифини биржа раҳбарига @UzexMarkazBot телеграм-боти ёки markaz@rtsb.uz электрон почтаси орқали юбориши мумкин.
Биржа раиси билан бевосита мулоқотни йўлга қўйишдан кўзланган асосий мақсад муаммоли масалаларни ўз вақтида аниқлаш, уларни ҳар томонлама ўрганиш ва тезкор бартараф этиш ҳамда биржа фаолиятини оптималлаштириш ва самардорлигини оширишдан иборатдир.
Мижозлар билан мулоқот қилиш усулларини кенгайтириш очиқлик тамойлларига тўла мос келади ва Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, биржада, шунингдек, мижозлар билан мулоқот қилиш учун @uzexfeedbackbot туну-кунлик телеграм-боти ва (+71) 207-00-33 телефон рақами орқали Call-маркази ҳам фаолият юритади.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими
Курилди: 5193