"ЎзРТХБ" АЖ МДҲ биржалари орасида етакчилар қаторида
МДҲ мамлакатлари Биржалари Халқаро Уюшмаси (МДҲ БХУ) нинг 2019 йил якуни бўйича эълон қилган "МДҲ биржа товар бозорларининг ахборот-таҳлилий шарҳи" ҳисоботига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ("ЎзРТХБ" АЖ) савдо ҳажмлари бўйича МДҲ товар биржалари орасида ишончли тарзда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
БатафсилҚирғизистон бизнес вакиллари учун Ўзбекистон товар-хом ашё биржасининг тақдимоти ўтказилди
2020 йил 2 сентябрь куни Қирғизистон Республикасининг тадбиркорлари учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг “Маҳсулотларни товар биржаси орқали экспорт/импорт қилиш" мавзусида онлайн-тақдимот бўлиб ўтди.
UZEX ҳафталик дайжести (24 – 30 август)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 24 – 30 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 983,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 7,8% га камдир. Бунда сотувларнинг 78,4% - биржа савдолари, 9,7% - кўргазма-ярмарка савдолари, 11,0% - электрон давлат харидлари ва 0,8% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Биржада сотиб олинган авторақамлар штат режимида расмийлаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси бўйича карантин чекловларининг юмшатилиши муносабати билан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида онлайн-аукционлари орқали сотиб олинган авторақамлар учун тўлаш ва уларни расмийлаштириш штат режимида амалга оширилмоқда.
UZEX ҳафталик дайжести (17 – 23 август)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 17 – 23 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 066,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 6,0% га камдир. Бунда сотувларнинг 86,6% - биржа савдолари, 4,6% - кўргазма-ярмарка савдолари, 8,1% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
UZEX ҳафталик дайжести (10 – 16 август)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 10 – 16 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 134,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11,4% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 88,5% - биржа савдолари, 2,9% - кўргазма-ярмарка савдолари, 7,8% - электрон давлат харидлари ва 0,7% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Электрон танлов ва тендерлар бўйича 6,6 млрд сўмлик битимлар тузилди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг электрон танлов ва тендерлар etender.uzex.uz вебсайтида, мазкур савдо тизими ишга туширилганидан буён 6,6 млрд сўмлик 38 та битимлар тузилди. Ўтказилган электрон танлов ва тендерларда 58 та давлат буюртмачилари ва 85 та иштирокчилар, яъни товар етказиб берувчилар иштирок этишган.
UZEX ҳафталик дайжести (3 – 9 август)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 3 – 9 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 019,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 22,5% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 87,4% - биржа савдолари, 4,6% - кўргазма-ярмарка савдолари, 7,4% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
UZEX биржаси электрон ҳужжат алмашинуви хизматини ишга туширди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси exdoc.uz электрон ҳужжат алмашинуви тизимини ишга туширди. Бу 2020 йил – “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да биржа томонидан амалга оширилган учинчи (биринчи лойиҳа – янгиланган КЯС, иккинчиси – электрон танлов ва тендер) йирик лойиҳа ҳисобланади.